Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатнинг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда 13 январь куни Меҳр ва Оқибат ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти хабар берди.
Маълум қилинишича, қонун лойиҳасининг ташаббускори Олий Мажлис депутати Елена Бабенко бўлиб, ҳозирги пайтда мазкур ҳужжат Қонунчилик палатасининг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасида кўриб чиқилмоқда.
Лойиҳа доирасида депутат билан ҳайвонларни ҳимоя қилиш ташкилотлари вакиллари учрашув ўтказиб, ҳужжатнинг асосий қоидалари ва уларни амалиётга жорий этиш йўлларини муҳокама қилдилар.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 26 августдан бошлаб, Ўзбекистонда ҳайвонларга шафқатсиз муносабат қилганлик, уларнинг ўлимига ёки шикастланишига сабаб бўлган ҳаракатлар учун жавобгарликни назарда тутувчи қонун кучга кирган эди.
Мазкур қонунга кўра, шундай ҳаракатларни содир этган фуқаролар 12,25 миллион сўмгача жарима ёки олти ойгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланади.