Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 01/11/2024 Меҳнат бозоридаги кўрсаткичлар

Меҳнат бозоридаги кўрсаткичлар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йил 1 июль ҳолатига мамлакатимиз аҳолиси 37,2 млн. нафарни ташкил этиб, улардан 15 млн. 089 минг нафари (41%) иқтисодий фаол яъни, меҳнат қилишга тайёр аҳоли ҳисобланади.

Шундан, 14 млн. 213 минг нафари (94 фоизи) иқтисодиётнинг турли тармоқларида меҳнат қилмоқда.

Хусусан:

- расмий секторда – 6,8 млн (48%);

- норасмий секторда – 5,5 млн (38,8%);

- хорижда ишлаётганлар – 1,9 млн (13,6%).

Бугунги кунда республика бўйича 876 минг нафар ишга жойлашишга муҳтож аҳоли мавжуд (йил бошида 1 024 минг нафар, -148 минг).

Меҳнатга лаёқатли аҳоли ўртасида ишсизлик даражаси йил бошига нисбатан 1 фоиз пунктга ёки 6,8 фоиздан 5,8 фоизга камайди.
 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг