Валюта курслари 05/09/2025
$1 – 12437.15
UZS – 0.51%
€1 – 14480.57
UZS – 0.39%
₽1 – 153.34
UZS – 0.14%
Қидириш
Махсус Олимпиадада вакилларимизнинг зафарли иштироки давом этади
Махсус Олимпиадада вакилларимизнинг зафарли иштироки давом этади

Махсус Олимпиадада вакилларимизнинг зафарли иштироки давом этади

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Айни кунларда БААнинг Абу-Даби шаҳрида ақлий ривожланиши суст бўлган инсонлар ўртасида Бутунжаҳон махсус ёзги Олимпия ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Мазкур турнирда Ўзбекистон делегация ҳам муваффақиятли иштирок этяпти. Кечаги беллашувлар бўйича терма жамоамизнинг қуйидаги спортчилари шоҳсупага кўтарилишди:

Дмитрий Нестеренко (сузиш) – 1та олтин

Дмитрий Коршунов (енгил атлетика) – 1та олтин

Мария Логинова (бадминтон) – 1та кумуш

Валерий Новичков (енгил атлетика) 1та бронза.

Таъкидлаш жоиз, вакилларимиз айни пайтгача 9 та олтин, 6 та кумуш ва 12 та бронза медалларини жамғаришган.

23 атлетдан иборат делегациямиз спорт гимнастикаси, бадиий гимнастика, дзюдо, сузиш, бадминтон, стол тенниси, енгил атлетика каби спорт турларида ўз омадини синаб кўришмоқда. Делегацияга Ўзбекистон МОҚ президенти маслаҳатчиси, «Ўзбекистон махсус Олимпиадаси» Республика жамоат бирлашмаси раиси ўринбосари Искандар Шодиев раҳбарлик қилмоқда.

Мусобақа 21 мартга қадар давом этади.

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг