Жумладан, шакар ишлаб чиқарувчи “Хоразм шакар” АЖ ҚК ҳамда “Ангрен шакар” МЧЖ ХК ларига мавсум олди шакар маҳсулоти ҳажмларини ошириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. Амалга оширилган ишлар давомида, жорий йилнинг январ-апрел ойларида ишлаб чиқарилган шакар маҳсулоти ҳажмлари, ўтган йилнинг шу ойларига нисбатан ўсиш суръати 118,6% ни ташкил этди.
Шу билан бирга, 2016 йилнинг май-август ойларида ҳар ой учун ўртача биржа савдоларига қўйиладиган маҳсулот ҳажмлари ўтган апрел ойига нисбатан 1,6 марта кўпроқ маҳсулот қўйилиши режалаштирилган.
Бугунги кунда республиканинг барча ҳудудларида, шу жумладан Тошкент шаҳрида 1 кг шакарнинг улгуржи нарҳи 3200 сўмни ташкил қилган. Шунингдек, йирик супермаркетларда истеъмолчиларга қулай бўлиши учун 1 кг, 2 кг ва 5 кг қадоқланган ҳолда шакар савдоси ташкил қилинган бўлиб, уларнинг чакана нархи 1 кг учун 3700 сўмдан ошмаслиги таъминланган.
Қўмита ва унинг ҳудудий органлари томонидан доимий равишда жойлардаги савдо корхоналари томонидан шакар маҳсулотини белгиланган нархлардан юқори бўлмаган нархларда сотилиши назорат қилиб келинмоқда.