Валюта курслари 20/03/2025
$1 – 12926.51
UZS – -0.07%
€1 – 14092.48
UZS – -0.51%
₽1 – 156.00
UZS – -1.76%
Қидириш
Иқтисод 19/03/2025 Marubeni билан ДХШ ва яшил иқтисодиёт соҳасида ҳамкорлик муҳокама қилинди

Marubeni билан ДХШ ва яшил иқтисодиёт соҳасида ҳамкорлик муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 18 март куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Илҳомжон Умрзаков Япониянинг “Marubeni Corporation” компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди. Унда компаниянинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Кенсуке Нисияма ҳамда янги тайинланаётган раҳбари Ясуаки Фужии, шунингдек, вазирлик масъул ходимлари иштирок этди.  

“Marubeni Corporation” — йирик халқаро савдо ва сармоя компанияси бўлиб, у 1858 йилда ташкил этилган. Компания бугунги кунда дунё бўйлаб 131 та филиал ва офисларга эгалик қилади. Жами 45 мингдан ортиқ ходим ишлайдиган ушбу компания глобал миқёсда саноат, инфратузилма, энергетика ва «яшил» иқтисодиёт йўналишларида фаолият юритади.

Учрашув давомида давлат-хусусий шериклик (ДХШ) ва «яшил» иқтисодиёт соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Томонлар Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантириш йўлида ДХШ механизмларини кенг жорий этиш, экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда «яшил» иқтисодиёт лойиҳаларини илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

“Marubeni Corporation” вакиллари Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергетика, сув таъминоти ҳамда экологик тоза саноат маҳсулотларини ривожлантиришда ўз тажрибаларини тақдим этишга тайёр эканликларини билдирди.

Томонлар истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришиб, Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янада ривожлантиришга қаратилган ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини таъкидлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг