Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 07/06/2018 Марказий Осиё халқаро экология форуми 2018 га старт берилди
Марказий Осиё халқаро экология форуми 2018 га старт берилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 5 июнь куни Марказий Осиёнинг экология соҳасидаги бу йилги энг йирик тадбирларидан бирининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Ҳукумати, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Марказий Осиё минтақавий экология маркази Марказий Осиё халқаро экология форуми 2018 ни очиқ деб эълон қилишди.

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Нодир Отажонов ўз чиқишида Марказий осиё давлатлари дуч келаётган таҳдидлар минтақавий хусусиятга эга эканини таъкидлади. Атроф-муҳит ифлосланиши, иқлим ўзгариши, сув ресурсларининг етишмовчилиги, қурғоқчилик Марказий Осиё минтақасининг барқарор ривожланишини хавф остига қўймоқда. Жаноб Отажоновнинг сўзларига кўра, саъй-ҳаракатлар, билимлар, ресурслар тегишли даражада бирлаштирилмаса, минтақа мамлакатлари ушбу таҳликаларга нисбатан қарши жавобларни ишлаб чиқиши қийин бўлади.

Жаноб Отажонов форум давлатларнинг мулоқотларни янги даражада давом эттиришларига замин яратишига ишонч билдирди: «Бугунги тадбирда ҳам етакчи экспертлар, ҳам Марказий Осиё дипломатик корпуси вакилларининг фаол иштирок этиши мулоқотимизни сезиларли даражада бойитишга имконият бермоқда. Муҳокама этилаётган масалаларга турфа нуқтаи назарлар билан қараш, муҳокама позицияларини яқинлаштиришга ҳам. Барча иштирокчиларга муваффақиятли ва самарали ишлашларини тилаб қоламан».

МОМЭМ ижрочи директори д-р Искандар Абдуллаев ўз чиқишида Марказий Осиё жуда бой табиатга эга эканига эътибор қаратди. Биохилма-хиллик ва экотизим хизматлари бўйича Ҳукуматлараро илмий-стратегик платформанинг яқинда Европа ва Марказий Осиёда ўтказган тадқиқотига кўра, ичимлик суви сифатини мувофиқлаштириш билан боғлиқ хизматларнинг ўзи йилига бир гектар майдон учун ўртача ҳисобда 1 965 АҚШ доллари деб баҳоланмоқда. Иқлим ва ҳаво сифатини мувофиқлаштириш бўйича хизматлар мувофиқ равишда йилига бир гектар учун 464 ва 289 АҚШ долларига тенг.

Доктор Абдуллаев ушбу имкониятлардан фойдаланиш масаласига ҳам тўғри ёндошув зарур эканини таъкидлади: «Табиатга бефарқлик, табиат қонунларини назар-писанд этмасдан, уни шавқатсиз равишда ўзлаштириш ёки эгаллаб олиш ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин. Орол денгизининг қуриши бунга яққол мисолдир – бу оқибат улкан ва глобал фожеа. Биргина авлод даврида жаҳонда катталиги бўйича тўртинчи ўринни эгаллаб турган денгиз йўқ бўлиб кетди».

МОҲЭФнинг асосий вазифаси бу йилги форумнинг бош мавзуида ўз аксини топган - «Атроф-муҳитни муҳофазалаш ва барқарор тараққиёт соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш». 5-8 июнь кунлари форум тақдимот ва муҳокамлар тартибида ўтказилади. МОҲЭФ 2018нинг асосий асосий мавзу йўналишлари қуйидагилардан иборат: қўриқланадиган табиий ҳудудларнинг биохилма-хиллигини сақлаш ва уларнинг тармоғини ривожлантириш; қаттиқ маиший чиқиндиларни комплекс бошқариш; қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергосамарадорлик; сув бўйича минтақавий ҳамкорлик.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг