Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Адлия вазирлигида Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон қиличбозлик федерацияларини бирлаштирувчи Марказий Осиё Қиличбозлик Конфедерацияси давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ушбу ташкилотнинг асосий мақсади минтақада қиличбозликни ривожлантириш ва оммавийлаштириш, қиличбозликнинг нуфузини ошириш ҳисобланади.
Шунингдек, Конфедерация Халқаро қиличбозлик федерациясининг бошқа субъектлари бўлган қиличбозлик федерациялари билан ўзаро алоқалар ва ҳамкорликни ҳам амалга оширади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги хуқуқий ахборот канали маълум қилмоқда.