Валюта курслари 14/03/2025
$1 – 12938.11
UZS – 0.14%
€1 – 14076.66
UZS – -0.18%
₽1 – 149.99
UZS – 0.31%
Қидириш
Молия 10/02/2025 Марказий банкда Халқаро молия корпорацияси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Марказий банкда Халқаро молия корпорацияси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Марказий банк раҳбарияти Халқаро молия корпорациясининг Марказий Осиё ва Туркия бўйича минтақавий директори Вибке Шлоэмер бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Суҳбат давомида томонлар молиявий соҳага доир банк ва нобанк секторларини ҳамда инфратузилмани ривожлантириш, шунингдек, кичик ва ўрта бизнеснинг турли тоифалари учун молиявий хизматлардан фойдаланишни кенгайтиришга қаратилган ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилишди.

Хусусан, факторинг лойиҳаларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, микромолиялаштириш ва хеджерлаш бозорига янги иштирокчиларни жалб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, томонлар бозор иштирокчилари, халқаро ҳамкорлар, тегишли идоралар ҳамда регулятор ўртасидаги доимий ҳамкорлик аҳамиятли эканлигини алоҳида таъкидладилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг