Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 24/11/2021 Марказий банк Тошкент вилояти бош бошқармаси Нурафшон шаҳрига кўчирилади
Марказий банк Тошкент вилояти бош бошқармаси Нурафшон шаҳрига кўчирилади

Марказий банк Тошкент вилояти бош бошқармаси учун Нурафшон шаҳрида янги маъмурий бино қурилади. Бино қуриш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш мақсадида умумий қиймати 1,3 миллиард сўм тўлов қилиш шарти билан тендер тегишли порталга жойлаштирилган.

Лойиҳа буюртмачиси Марказий банкнинг Тошкент вилояти бош бошқармаси ҳисобланиб, қурилиш Марказий банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Бош бошқарма ҳозирда Тошкент шаҳри Олмазор тумани А.Қодирий кўчаси 1-а уйда жойлашган бинода фаолият кўрсатиб келмоқда. Лойиҳа смета ҳужжатларига қўйилган техник талабларда қурилиши режалаштирилаётган бино беш қаватдан иборат бўлиши ҳамда ўз ер тўла (подвал)сига эга бўлиши кўзда тутилган. Бинонинг умумий майдони 1,2 гектар.

Тошкент вилоят бош бошқармаси вилоятнинг маъмурий-маркази — Нурафшон шаҳрига «кўчиб кетгандан» сўнг, мазкур бинога Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси жойлаштирилиши режалаштирилган.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг