Валюта курслари 20/12/2024
$1 – 12875.06
UZS – 0.1%
€1 – 13406.80
UZS – -0.67%
₽1 – 124.75
UZS – -0.57%
Қидириш
Молия 16/12/2024 Марказий банк: Ўзбекистоннинг еттита банки тизимли аҳамиятга эга деб тан олинган

Марказий банк: Ўзбекистоннинг еттита банки тизимли аҳамиятга эга деб тан олинган

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2023 йил 18-февралдаги 4/13-сонли қарори билан тасдиқланган “Тизимли аҳамиятга молик банкларни аниқлаш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан 2025 йил учун тизимли аҳамиятга молик банклар рўйхатини тасдиқлади. 2024 йил 1 октябрь ҳолатига уларнинг Ўзбекистон банк тизимининг активлардаги улуши 67 фоизни ташкил этмоқда.

Тизимли аҳамиятга молик банкларни аниқлашда қуйидаги мезонлардан фойдаланилди: банкнинг актив ва мажбуриятлари ҳажми, банкнинг банк тизими иштирокчилари билан ўзаро боғлиқлиги, банкнинг қамрови ва банк операциялари мураккаблиги.

Тизимли аҳамиятга молик банкларни аниқлаш бўйича ҳисоб-китоб натижаларига кўра, Банк назорати қўмитаси томонидан қуйидаги банклар 2025 йил учун маҳаллий тизимли аҳамиятга молик банклар сифатида белгиланмоқда: “Ўзмиллийбанк” АЖ, “Агробанк” АТБ, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ, АТ “Халқ банки”, “Ипотека-банк” АТИБ, “Капиталбанк” АТБ ва“Асакабанк” АЖ.

Ўз навбатида, тизимли аҳамиятга молик деб топилган банклар учун алоҳида банк назорати ўрнатилади. Тизимли аҳамиятга молик банкларнинг тўловга қобилиятли бўлиши нафақат молия тизимининг, балки бутун иқтисодиётнинг барқарорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг