Валюта курслари 21/02/2025
$1 – 12929.92
UZS – -0.16%
€1 – 13496.25
UZS – -0.07%
₽1 – 146.25
UZS – 2.61%
Қидириш
Молия 21/02/2025 Марказий банк: депозит ҳисобларидан пул ечишда маблағ манбасини тасдиқлаш талаб қилинмайди

Марказий банк: депозит ҳисобларидан пул ечишда маблағ манбасини тасдиқлаш талаб қилинмайди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Марказий банки ижтимоий тармоқларда тарқалаётган, банк мижозларидан депозит ҳисобларидан пул ечиб олишда маблағ манбасини тасдиқлаш талаб этилаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Таъкидланишича, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, жисмоний шахслар ўз маблағларини ечиб олишда бундай маълумотларни тақдим этишга мажбур эмас.

Марказий банк молиявий хизматлар соҳасида юзага келаётган муаммоларни фуқаролар ва тадбиркорларнинг мурожаатлари асосида таҳлил қилишда давом этаётганини ва уларни бартараф этиш бўйича чоралар кўраётганини маълум қилди.

Банклар томонидан ноқонуний талаблар қўйилган ҳолларда, истеъмолчилар қуйидаги телефон рақамлари орқали Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига мурожаат қилишлари мумкин: 71 212-60-94, 71 212-73-62

Шунингдек, молиявий хизматлар кўрсатишда ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича шикоятлар info@cbu.uz электрон почта манзилига юборилиши мумкин.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг