Марказий банк раиси ўринбосарлари - Шоҳруҳ Шораҳимович Шоаҳмедов ва Шерзод Юлдошевич Хажимуратов бошқа ишга ўтгани муносабати билан эгаллаб турган лавозимларидан озод қилинди.
Тимур Ишметов 1979 йили Тошкент шаҳрида туғилган.
2000 йили Тошкент Молия институтининг Молия ва кредит факультетини, 2005 йили Бирмингем университетининг International Money and Banking йўналиши бўйича магистратурасини, 2007 йили Тошкент Давлат Юридик институтининг “Ҳуқуқшунослик” факультетларини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2000 йили Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида иқтисодчи вазифасида бошлаган.
2017 йил апрель ойига қадар турли лавозимларда ишлаб, Марказий банкнинг Монетар операциялар департаменти, Халқаро резервларни бошқариш департаменти, Ички валюта бозоридаги операциялар департаменти, Валютани тартибга солиш ва назорат қилиш департаментларига раҳбарлик қилган.