Валюта курслари 18/11/2024
$1 – 12812.30
UZS – 0.1%
€1 – 13532.35
UZS – 0.49%
₽1 – 128.37
UZS – -0.5%
Қидириш
Молия 11/09/2023 Марказий банк 4 та тўлов ташкилотининг лицензиясини чақириб олди
Марказий банк 4 та тўлов ташкилотининг лицензиясини чақириб олди

Ўзбекистон Республикасининг «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги Қонуни 25-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарорларига асосан:

«OZINTERPAY» масъулияти чекланган жамияти;

«Interpay Sys» масъулияти чекланган жамияти;

«WOOPPAY UZ» масъулияти чекланган жамияти;

«VENKON GROUP» масъулияти чекланган жамияти тўлов ташкилотларининг устав капитали қонунчилик талабларига мувофиқ шакллантирилмаганлиги муносабати билан тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялари чақириб олинганлиги ҳамда тўлов ташкилотлари реестридан чиқарилганлиги маълум қилинади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг