Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Маданият 06/09/2016 Марғилонда “Атлас байрами” фестивали бошланди
Марғилонда “Атлас байрами” фестивали бошланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бугун Марғилонда “Атлас байрами”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Фестиваль доирасида ёш ҳунармандлар учун уч кунлик тренинглар бошланди. Бу йилги тадбирнинг ташкилотчилари ва ҳамкорлари қаторига “Ucell” компанияси ҳам қўшилди. Бу ҳақда “Ucell” компаниясининг Матбуот хизмати хабар беради.

“Атлас байрами” фестивали миллий ҳунармандликни ривожлантириш ва тарғиб қилиш, ҳунармандлар ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш, туризмни ривожлантириш, аҳоли, айниқса, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга хизмат қилади.

Жорий йилда фестиваль дастури сезиларли равишда кенгайтирилди. Унда мамлакатимизнинг барча ҳудудидан иштирок этадиган ҳунармандлар ўз маҳоратини намойиш этади. Ёш ҳунармандлар учун таниқли усталар иштирокида анъанавий каштадўзлик, табиий бўяш, либослар дизайни бўйича маҳорат сабоқлари ташкил этилади.

Шунингдек, «Ўзбекистон тўқимачилиги ва барқарор ривожланиш» мавзусида давра суҳбати, «Марғилон осмони остида» ва «Жаҳон тўқимачилиги: Ғарб ва Шарқ» кўргазмалари ташкил этилади. Фестиваль доирасида «Ҳунармандлар шаҳарчаси» деб номланган амалий санъат буюмлари ярмаркаси, Ўзбекистон модельерлари шоу-дефилеси, концертлар, кураш мусобақаси, дорбозлар томошаси, «Девзира» ош танлови ҳам ўтказилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг