Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 26/01/2019 Мамлакатимизга четдан келиб тушган пул ўтказмалари ҳажмининг ўсиш суръати 64,6%ни ташкил этди
Мамлакатимизга четдан келиб тушган пул ўтказмалари ҳажмининг ўсиш суръати 64,6%ни ташкил этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2018 йилнинг январь-декабрь ойлари республика ташқарисидан келиб тушган пул ўтказмалари ҳажмининг номинал ўсиш суръати 64,6%ни ташкил этди.

Унинг аҳоли умумий даромадлари таркибидаги улуши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,0% пунктга ошди. Қайд этилишича, ушбу даромадларнинг бундай сезиларли ўзгариши аҳоли умумий даромадлари номинал қийматини 7,3%га ўсишини таъминлаб берган.

Хориждан пул ўтказмаларининг асосий қисми Хоразм (23,2%), Самарқанд (19,3%) ва Андижон (19%) вилоятлари ҳиссасига тўғри келган. Уларнинг энг ками Навоий (5,1%), Тошкент (5,4%) ва Жиззах (6,2%) вилоятларига юборилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг