Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 19/03/2019 Мамлакатимиз олимлари Jawaharlal Nehru университети аспиратларига дарс ўтишди
Мамлакатимиз олимлари Jawaharlal Nehru университети аспиратларига дарс ўтишди

 

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Маълумки, мамлакатимиз олимлари ўз билим ва солоҳияти билан чет давлатларда ҳам хурмат - эътибор қозониб келишмоқда. Улар нафат ўзимизнинг олийгохлар балки хориждаги нуфузли таълим масканларида ҳам кўп йиллик тажрибалари билан ўртоқлашишаяпти. Хусусан, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети кафедра дотценти Абдулхай Мўминов Jawaharlal Nehru университети аспиратлари учун Ўзбекистоннинг ривожланиши, минтақавий ҳамкорлик, ўзбек – ҳинд муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари каби мавзуларда маърузалар қилди.

Санджай Пандей – Javarkhalal Nehru университети қошидаги халқаро тадқиқотлар маркази профессори

"Бизнинг мамлакатда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам фуқаролик жамиятининг ролига катта эътибор берилаётганини билиш биз учун жуда қизиқ бўлди. Айниқса, мамлакатдаги ноёб “Маҳалла” институти ҳақида ҳам тўлиқ маълумотга эга бўлдик. Аҳамиятлиси, бу   аҳолининг долзарб масалаларига ўз вақтида ва мақсадли ечимларини таклиф қиладиган фуқаролик жамиятининг муҳим механизми сифатида хизмат қилишидир.

Абдулхай Мўминов – Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети кафедра дотценти

"Ўзбекистон ва Ҳиндистон университетлари ўртасидаги ҳамкорлик кенгайиб бораётганидан жуда мамнунман. Ишончим комилки, бундай ҳамкорлик ўзаро тажриба даражасида Ўзбекистон-Ҳиндистон мулоқотини ривожлантиришга хизмат қилади. Мен аспирантларга ва ўқитувчиларга берган маърузаларим Ўзбекистонда, шунингдек, Марказий Осиё минтақасида амалга оширилаётган жараёнлар ҳақидаги уларнинг тушунчаларини кенгайтиради, деб умид қиламан"

Эслатиб ўтамиз Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети кафедра дотценти Абдулхай Мўминов жорий йилнинг 25 мартига қадар Jawaharlal Nehru университети аспиратлари учун маърузаларни ўтади.  

Манба: Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг