Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Туризм 07/04/2019 Мамлакатда оилавий меҳмон уйлари 179 тага етди
Mamlakatda oilaviy mehmon uylari 179 taga yetdi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги “Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 631-сонли қарори ижроси доирасида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан жорий йилнинг I чорак давомида “Оилавий меҳмон уйлари ягона реестри”га 71 та Оилавий меҳмон уйлари киритилиб, умумий ҳисобда оилавий меҳмон уйлари сони 179 тага етиб, улардаги жойлар сони 1 589 тани ташкил этади.

Оилавий меҳмон уйлари сони ҳудудлар кесимида олинганда Самарқанд вилоятида 34, Қашқадарё вилоятида 24, Тошкент вилоятида 22, Сурхондарё вилоятида 20, Бухоро вилоятида 19, Тошкент шаҳрида 18, Хоразм вилоятида 13, Жиззах вилоятида 10, Навоий вилоятида 7, Қорақалпоғистон Республикасида 6, Фарғона вилоятида 3, Андижон вилоятида 2, Сирдарё вилоятида 1 тани ташкил этмоқда.

Оилавий меҳмон уйлари ягона реестри қўмитанинг расмий сайтида очиқ маълумот сифатида мунтазам янгиланиб борилади.

Биринчи чорак якунларига кўра, оилавий меҳмон уйлари ўзида 1966 нафар маҳаллий ва 2882 нафар хорижий, умумий ҳисобда 4848 нафар сайёҳни қабул қилган.

Манба: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг