Валюта курслари 05/12/2024
$1 – 12813.04
UZS – -0.1%
€1 – 13457.54
UZS – -0.27%
₽1 – 122.60
UZS – 1.34%
Қидириш
Туризм 02/07/2016 Малайзиялик сайёҳлик соҳаси тадбиркорлари Ўзбекистонга ташриф буюришди
Малайзиялик сайёҳлик соҳаси тадбиркорлари Ўзбекистонга ташриф буюришди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг июнь ойида Малайзиялик сайёҳлик соҳаси тадбиркорларидан иборат бир гуруҳ вакиллар Сурхондарёнинг бир қатор тарихий-археологик обидалари билан танишиш мақсадида меҳмон бўлишди. Бу ҳақда “Ўзбектуризм” МК хабар беради.

Ушбу гуруҳга Малайзия туризм соҳаси етакчи мутахассисларидан саналган профессор Виктор Ви Энг Леи бошчилик қилди ва меҳмонларда вилоятнинг буддизм ибодатхоналари қолдиқлари топилган манзили алоҳида қизиқиш уйғотди.

Ушбу делегация таркибидаги профессионал сураткаш жаноб Чин Чоу Ҳунгнинг фикрича, Термез туманидаги биринчи асрга таълуқли бўлган Фаёзтепадаги буддизм ибодатхонаси, 3-асрга тегишли Кампиртепа қалъаси ва Термез шаҳридаги Зурмала миноралари Малайзиялик сайёҳлар орасида машхур экан.

Меҳмонлар орасида сайёҳлик ташкилотлари вакиллари ҳам иштирок этиб, вилоятнинг меҳмонхоналари ва яратилган қулайликлар даражасидан қониқиш ҳосил қилганликлари билдиришди.

Ташриф якунида ушбу тадбиркорлар ва маҳаллий ҳамкорлар ўртасида Малайзидан сайёҳлар юбориш билан боғлиқ бир қатор келишувлар имзоланди. Келишувларга кўра, илк сайёҳлик гуруҳлари шу йилнинг куз ойларидан бошлаб юртимизга ташриф буюра бошлайди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг