Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизматининг маълумотларига кўра, бу йил мактабни 476 минг 616 нафар ўғил-қизлар битиришган.
Тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда болаларнинг келгусида қайси коллеж ёки лицейда таҳсилни давом эттиришини мукаммал ўрганиш мақсадида махсус сўровномалар ўтказилди. Унга кўра ўқувчиларнинг 42 870 нафари (9%) академик лицейларда, 433 738 нафари (91%) касб-ҳунар коллежларида ўқиш истакларини билдиришган.
9-синф битирувчилари учун “Мен танлаган касбни-келажак ҳаётимдаги ўрни” мавзусида иншолар танлови, “Касблар фестивали”, “Очиқ эшиклар куни”да ўзи яшаб турган ҳудуддаги ишлаб чиқариш корхоналари, фермер хўжаликлари, таълим муассасаларига саёҳат ва экскурсиялар ташкил этилди.