Айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида бўлиб турган Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова бошчилигидаги вазирлик делегацияси қатор таълим ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишмоқда.
Жумладан, Ўзбекистонда хорижий тил сифатида араб тили ўқитиладиган мактаблар учун ўқув-методик мажмуаларни такомиллаштириш бўйича ҳам келишувга эришилди.
Абу Дабида вазир БААнинг “Emirates National School” ихтисослаштирилган мактабида БАА Президенти Девонининг таълим ва тадқиқотлар бўйича котиби ўринбосари Доктор Абдуллоҳ Муғробий билан учрашди.
Унда СТЕМ фанлари ҳамда араб тилини ўқитиш бўйича БААдан мутахассисларни жалб этиш каби соҳаларда ҳамкорлик қилиш масалалар муҳокама қилинди.
Музокаралар натижасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Бирлашган Араб Амирлиги Президенти Девонининг таълим ва тадқиқотлар бўйича котибияти ўртасида Ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Шунингдек, Alef рақамли таълим платформасини Ўзбекистонда маҳаллий шароитга мослаштирилган ҳолда жорий этиш масаласи ҳам муҳокама этилди.