Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 17/01/2022 Мактабгача таълимда қамров даражасини ошириш — пировард мақсад
Мактабгача таълимда қамров даражасини ошириш — пировард мақсад

Бугунги кунги илмий кузатиш ва тадқиқотлар натижасида инсон ҳаёти давомида оладиган барча маълумотнинг етмиш фоизини беш ёшгача бўлган даврда олиши аниқланган. Шу боис юртимизда мактабгача таълим узлуксиз таълим тизимининг ажралмас бўлагига айланган. Узлуксиз таълим тизимини ривожлантириш, шу аснода боланинг интеллектуал шахсини шакллантириш, таълим хизматларини яратиш орқали сифат даражасини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани соҳадаги изчил ислоҳотларнинг натижасидир. Мамлакат келажаги, инсон ҳаётининг барча соҳаларини ривожлантириш ва амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муваффақияти бевосита таълим ва илм-фан соҳасидаги сиёсатнинг самарадорлигига боғлиқ. Ўзбекистон таълим ва илм-фан устуворлигини эътироф этган ҳолда, таълимнинг сифати ва эркинлигини таъминлаш, бу соҳада давлат бошқарувининг самарали тизимини яратиш бўйича тизимли ва кенг доирадаги чора-тадбирларни амалга оширмоқда. 

Сўнгги беш йилда мактабгача таълим соҳасида 83 та қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Президент фармон ва қарорлари қабул қилинди. Булар жумласига 3 та қонун, 2 та Президент Фармони, 19 та Президент қарорлари, 42 та Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, 7 та Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари, 10 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар киради.

Сўнгги беш йиллик ислоҳотларнинг натижасида мамлакатимизда «Инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлат» ғояси асосида Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асослари яратилди. 

Жумладан,

Мактабгача таълимдаги қамров даражасини ошириш

ҳозирги 62 фоиздан камида 80 фоизга етказиш; 

2022-2023 йилларда 6 ёшли болаларни мактабгача тайёрлов тизими билан қамраб олиш даражасини 90 фоизга, 2024/2025 ўқув йили якунига қадар 100 фоизга етказиш;

мактабгача таълим тизимига хусусий сектор маблағларини жалб қилиш орқали 7 мингдан зиёд янги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш;

мактабгача таълим ташкилоти ходимларининг профессионал тайёргарлиги ва маҳоратини ошириб боришнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш;

2022–2026 йилларда 160 мингдан зиёд педагог кадрларни малакасини ошириш;

мактабгача таълим-тарбия жараёнларини илмий асосланган ёндашувлар асосида такомиллаштириш каби вазифалар

кейинги йиллар учун асосий вазифалар қилиб белгилаб олинди. 

Мамлакатимизда 3-7 ёшдаги болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада йиллар ҳисобига назар ташласак, 2017 йилда 708,247 нафар (27,7%),

2018 йил 932,310 нафар (37,7%), 2019 йил 1,413,290 нафар (52,3%), 2020 йил 1,699,566 нафар (60,9%), 2021 йил 1,895,148 нафар (67,2%) 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган. Бундан фоизлар кўрсаткичи йилдан-йилга ортиб борганини кўриш мумкин. Шу ўринда, бугунги кунда республикамизнинг барча ҳудудларида мактабгача таълим ташкилотлари сонининг ўсишида ижобий кўрсаткичлар кузатилаётганини айтиш ўринли. 2017 йилда республика миқёсида 5 211 та мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлган бўлса, эндиликда мазкур кўрсаткич 27 609 тага етгани қувонарли ҳолдир.

Бугунги кунда вазирлик мактабгача таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалда жорий этиш, ўқув жараёнида инновасион педагогик технологияларни, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш, уларни ўқув-услубий, дидактик материаллар билан таъминлаш ҳамда педагог ходимларнинг малакасини ошириш бўйича муҳим мақсад ва вазифаларни бажариб келмоқда. Шунингдек, мазкур соҳада мавжуд бўлган хизматларни кўрсатишда мослашувчанликни таъминлаш, бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида, мактабгача таълимнинг турли хил муқобил шаклларини жорий этиш бўйича самарали ишлар олиб бормоқда.

Муҳим ўзгаришлардан яна бири шундаки, давлат-хусусий шериклик доирасида оилавий боғчалар шаклида ўқитишнинг муқобил модели амалга оширилди. Бутун республика бўйлаб мактабгача таълим ташкилотларига қисқа муддатли яъни, тўлиқ кунли бўлмаган гуруҳлар каби таълимнинг муқобил шакли жорий этилмоқда.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг