Адлия вазирлиги ва Тошкент вилояти адлия бошқармаси томонидан 23 апрель куни Оҳангарон туманининг Овжазсой қишлоғига хорижий ва маҳаллий ОАВ ходимлари учун пресс-тур ташкил этилди.
Дастлаб журналистлар туманнинг Ўзбекистон маҳалласида ташкил этилган “Адлия кутубхонаси” билан танишди. Мазкур маҳаллада 1105 нафар 30 ёшгача бўлган ёшлар истиқомат қилади. Кутубхонанинг топширилиши маҳалла ёшлари учун катта совға бўлди.
Вилоятнинг барча туман шаҳарларида 22 та кутубхоналар ташкил қилиниб, 7 минг 100 дан ортиқ бадиий, чет эл ҳамда ҳуқуқий адабиётлар, мебель жиҳозлари ва компьютер тўпламлари билан таъминланди.
Маълумот учун: Ҳозирги кунда ушбу кутубхоналардаги адабиётлардан 1357 нафар ёшлар фойдаланди.
Маҳаллий ва хорижий ОАВ ходимлари туман адлия бўлими, Давлат хизматлари маркази, Юридик хизмат кўрсатиш маркази, ФҲДЁ бўлими фаолияти билан яқиндан танишди.
Адлия органлари томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг “бир том” остида қулай, ортиқча вақт ва пул сарфламасдан олиш имконияти яратилганлигига гувоҳ бўлишди.
Ташкил этилган пресс-тур давомида хорижий ва маҳаллий ОАВ ходимлари Оҳангарон туманининг Овжазсой қишлоғида оталиққа олинган ёшлар учун ўтказилган Ёшлар сайлида ҳам қатнашишди. Улар билан ишлаш борасида адлия органлари томонидан олиб борилган ишлар билан танишишди.
Овжазсой қишлоғида бошқарма ва туман адлия бўлими томонидан Президентимизнинг 2024 йил 21 февралдаги
“Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан тақдимоти ўтказилди. Спорт беллашувлари, истеъдодли ва иқтидорли ёшларнинг чиқишлари намойиш этилди.
Пресс-тур мобайнида журналистлар туризм қишлоғида ташкил этилган меҳмон уйларининг фаолияти, дам олишга келувчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Шу ернинг ўзида қишлоқ аҳолиси учун туман Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан сайёр давлат хизматлари кўрсатилди