Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 05/04/2021 Маҳаллий капитал бозорида ХМК облигацияларини чиқаришнинг истиқболлари муҳокама этилди
Маҳаллий капитал бозорида ХМК облигацияларини чиқаришнинг истиқболлари муҳокама этилди

Марказий банкда Халқаро молия корпорацияси (ХМК)нинг Марказий Осиё бўйича минтақавий менежери Кассандра Колберт бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида ўзаро ҳамкорликка доир муҳим масалалар муҳокама килинди. Хусусан, давлат улуши бор банкларни трансформация қилиш ҳамда маҳаллий капитал бозорида ХМК облигацияларини чиқариш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

ХМК экспертлари мамлакатда қимматли қоғозларни сотишнинг амалдаги механизмини янада такомиллаштириш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Шу билан бирга, учрашувда кредит бюролари сонининг кўпайиши рақобат муҳитини яратиш ва юқори сифатли ахборот алмашинувини таъминлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг