27 январь куни соат 12:00 ҳолатга кўра «Ўзтрансгаз» АЖ тизими орқали табиий газ етказиб бериш ҳажми соатига 4 839 минг метр кубни ташкил этмоқда.
Шу жумладан олинаётган табиий газ ҳажми:
- газ қазиб олувчи корхоналардан соатига 5 403 минг метр куб (25 январь куни соат 10.00 ҳолатига нисбатан 98%);
- табиий газ импорти соатига - 639 минг метр куб;
- газни ер остида сақлаш иншоотларидан
- соатига 850 минг метр кубни ташкил этмоқда.
Мамлакатимиз умумтизимида кузатилган электр энергияси узилишлари туфайли «Ўзтрансгаз» АЖ компрессор станцияларидаги иш фаолияти тўхтаб қолган газ ҳайдаш агрегатларининг барчасида иш фаолияти тўлиқ тикланди.
Ҳозирги пайтда Фарғона водийси вилоятларига табиий газ узатувчи «Оҳангарон» КСни ишга тушириш чоралари кўрилмоқда.
Амалдаги иссиқлик электр станцияларидан фақатгина Тахиатош ИЭС табиий газ билан тўлиқ таъминланмоқда. Навоий, Сирдарё, Таллимаржон, Тошкент ва Янги-Ангрен ИЭСларида ҳозиргача табиий газ билан таъминланганлик даражаси 50-80% ни ташкил этмоқда. Табиий газ етказиб бериш магистрал газ қувурларига кириб келаётган босим ҳажмига қараб орттириб бориляпти.
Ҳозирча Фарғона водийси вилоятларига табиий газ узатувчи магистрал газ қувурларида босимнинг етарли эмаслиги боис Тўрақўрғон ИЭСга табиий газ узатиш йўлга қўйилгани йўқ.
Электр станцияларига зарурий кўрсаткичларда табиий газни етказиб бериш мақсадида электр таъминоти узилиши чоғида ишдан тўхтатилган саноат корхоналарига табиий газ етказиб бериш ҳозирча йўлга қўйилмади. АГТКШларига эса навбати билан табиий газ узатила бошланган.