Валюта курслари 18/11/2024
$1 – 12812.30
UZS – 0.1%
€1 – 13532.35
UZS – 0.49%
₽1 – 128.37
UZS – -0.5%
Қидириш
Иқтисод 16/11/2016 “ЛУКОЙЛ” Ўзбекистондаги лойиҳаларни молиялаштириш учун 500 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағ жалб қилмоқда
“ЛУКОЙЛ” Ўзбекистондаги лойиҳаларни молиялаштириш учун 500 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағ жалб қилмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “ЛУКОЙЛ” компанияси (Россия) Ўзбекистондаги лойиҳаларни молиялаштириш учун 500 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағ жалб қилди, дейилади компания томонидан тарқатилган матбуот релизида.

Мазкур таъминланмаган кредит тижорат банкларининг консорциуми томонидан тақдим этилди. Россия компаниясининг хабар беришича, консорциум таркибига қуйидагилар кирган: “Intesa Sanpaolo Bank Luxembourg S.A.” (Люксембург), “Natixis” (Франция), “Mizuho Bank Ltd.” (Япония), “UniCredit S.p.A.” (Италия), “VTB Bank (Deutschland) AG (Германия), “ING Bank N.V.” (Нидерландия), “AO Raiffeisenbank” (Россия) ва “Raiffeisen Bank International AG” (Австрия).

Консорциум томонилан ажратилган кредит 5 йил муддатга берилган, дейилади компания томонидан тарқатилган матбуот релизида.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг