Валюта курслари 24/12/2024
$1 – 12902.00
UZS – 0.07%
€1 – 13428.40
UZS – 0.31%
₽1 – 127.60
UZS – 1.3%
Қидириш
Иқтисод 28/06/2016 “Лукойл” 2017-йилда Ҳисорда 4,8 млрд. куб газ қазиб олади
“Лукойл” 2017-йилда Ҳисорда 4,8 млрд. куб газ қазиб олади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Россиянинг “Лукойл” компанияси 2017-йилда Ҳисорда лойиҳа қувватидаги 4,8 млрд. куб газ қазиб олиш даражасига чиқмоқчи.

Компаниянинг биринчи ижрочи вице-президенти Равиль Магановнинг айтишича, Россиянинг “Лукойл” компанияси 2017-йилда Ҳисорда лойиҳа қувватидаги 4,8 млрд. куб газ қазиб олиш даражасига чиқа олади ва бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ.

“Sputnik” агентлигининг маълумотларига кўра, компания 2015-йилда Ҳисор лойиҳаси доирасида 1,6 млрд. куб газ қазиб олган.

Ҳозирда “Лукойл” компанияси газ йиғиш, тайёрлаш ва етказиш борасида қурилиш ишларини фаол тарзда олиб бормоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг