Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 19/04/2018 Лойиҳалар ижроси танқидий таҳлил қилинди
Лойиҳалар ижроси танқидий таҳлил қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Президент Шавкат Мирзиёев Бухорога ташрифи чоғида дастлаб вилоят ва туманлар ҳокимлари, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, мутасаддилар билан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар беради.

Йиғилишда жорий йил 16-17 февраль кунлари давлатимиз раҳбарининг вилоятга ташрифи давомида белгиланган вазифалар ижроси муҳокама қилинди.

Маълумки, ўшанда вилоят иқтисодиётини ҳар томонлама ривожлантириш, янги саноат корхоналари ва тадбиркорлик субъектлари ташкил этиш, маҳаллийлаштириш даражаси ва экспорт ҳажмини ошириш, сайёҳлар оқимини кўпайтириш, қишлоқ хўжалигини таркибий ўзгартириш, янги уй-жойлар, ижтимоий объектлар қуриш бўйича кўплаб топшириқлар берилган эди. Бунинг учун зарур маблағ ва ресурслар ажратилди.

Йиғилишда мазкур йўналишларда амалга оширилаётган ишлар кутилган даражада эмаслиги жиддий танқид қилинди. Муддатидан кечикаётган ёки бажарилмаётган лойиҳалар кўрсатиб ўтилиб, бунинг сабаблари муҳокама этилди.

Шавкат Мирзиёев белгиланган вазифаларни бажаришда сусткашликка йўл қўяётган мутасаддиларни жиддий огоҳлантирди. Барча режалар ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш, «аравасини тортолмаган» раҳбарларга нисбатан қатъий чоралар кўриш бўйича топшириқлар берди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг