Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сеитова Лейли Пўлатовна Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимига тайинланди.
Лейли Сеитова 1970 йил 23 июнда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида туғилган. 1992 йилда Москва давлат университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали ўқитувчиси сифатида бошлаган. Кейинчалик Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Қорақалпоғистон бўлими, Нукус қишлоқ хўжалик коллежи, Қорақалпоқ давлат университети, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Ғазначилик бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилиги Амалиёт бошқармаси, Нукус ва Хўжайли туманлари бўйича ғазначилик бўлинмалари, Нукус тумани молия бўлимида масъул лавозимларда ишлаган.
Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси бўлган. Иқтисод фанлари номзоди.