Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 31/03/2019 Латвия билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик қўшма майдончалари ташкил этилади
Латвия билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик қўшма майдончалари ташкил этилади

Тошкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Латвия Ташқи ишлар вазирлиги котиби ўринбосари ва сиёсий директори Янис Мазеикис бошчилигидаги Латвия Республикаси делегацияси ҳамда Латвиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Михаил Попковлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришда эришилган ютуқлар, хусусан, логистика, савдо, қишлоқ хўжалиги ва фармацевтика соҳасидаги қўшма лойиҳалар қайд этилди. Шунингдек, Латвиялик ишбилармонларнинг Ўзбекистон бизнесига бўлган қизиқиши сезиларли даражада ошганлиги алоҳида таъкидланди.

Шу билан бир қаторда, Россия ва Европа Иттифоқи мамлакатларида аккредитациядан ўтган етакчи Латвия университетларининг филиаллар тармоғини республика ҳудудларида кенгайтиришни ҳисобга олган ҳолда, қабул қилинган қадамлар ва таълим соҳасидаги яқинлашувнинг истиқболлари алоҳида айтиб ўтилди.

Латвиялик ҳамкорлар томонидан эса қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик маҳсулотларини сертификатлаш соҳасида эксперт ёрдамидан тортиб, Латвия иш берувчилар ассоциацияси кўмагида инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилиш учун қўшма майдончаларни ташкил этишгача кенг кўламли ёрдам кўрсатиш таклиф этилди.

Суҳбат якунида эришилган келишувлар доирасида ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари белгилаб олинди.

Манба: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги телеграм канали ва PR маркази.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг