Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 25/07/2017 «Кварц» АЖ 37,36 млрд. сўмлик акциялар чиқарилишини рўйхатдан ўтказди
«Кварц» АЖ 37,36 млрд. сўмлик акциялар чиқарилишини рўйхатдан ўтказди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистондаги шиша маҳсулотларини ишлаб чиқаришдаги етакчилардан ҳисобланган «Кварц» акциядорлик жамияти (АЖ) умумий қиймати 37,36 млрд. сўмлик акциялар чиқарилишини рўйхатдан ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази компаниянинг акциялар чиқарилиши бўйича қарорини рўйхатдан ўтказди.

Акциялар учун тўлов аввалги йиллардан қолиб кетган тақсимланмаган даромадни, жумладан 2016 йилги 23,25 млрд. сўмни реинвестиция қилиш ҳисобига амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, «Кварц» акциядорлик жамиятининг устав капитали ҳозирда амалга оширилаётган даромадни капитализация қилишни инобатга олганда 78,45 млрд. сўмни ташкил этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг