“Кварц“ 2024 йилни 142 млрд сўм зарар билан якунлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йил якунларига кўра, “Кварц“ АЖ нинг соф тушуми 521,9 млрд сўмни ташкил этди, бу эса 2023 йилга нисбатан атиги 1,6% камдир. Бироқ, маҳсулот таннархининг сезиларли даражада ошиши корхонанинг ялпи фойдасини 157,5 млрддан 19,1 млрд сўмга қисқартирди.
Кварц соф зарари компания учун рекорд даражадаги 141,6 млрд сўмга етди, бу кўрсаткич 2023 йилда 21,7 млрд сўмни ташкил этган эди.
Узоқ муддатли банк кредитлари йил давомида 302,7 млрддан 195,3 млрд сўмга камайди, қисқа муддатли мажбуриятлар эса 125,7 млрдга ошиб, 126,6 млрд сўмга етди.