Кузатувчилар миссияси раҳбари билан учрашув
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2016-йилнинг 2-ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ЙХҲТ ДИИҲБ) Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш бўйича миссияси раҳбари, Элчи Петер Тейлер билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Учрашув давомида Ўзбекистонда ЙХҲТ ДИИҲБ Сайловни кузатиш миссияси фаолиятининг бошланганлиги билан бўғлиқ ташкилий масалалар муҳокама қилинди.