Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Айни кунларжа Хитойнинг Циан шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтаётганидан хабарингиз бор. Бугун аёллар кураши бўйича иштирок этаётган вакилаларимиз ҳам муваффақиятли қатнашдилар.
Ушбу кун доирасида гиламга чиққан 3 нафар курашчи қизимиз бронза медалига сазовор бўлишди. Ҳамюртларимизнинг натижаси билан танишинг:
Бронза медали учун беллашувлар:
-53 кг: Актенге Кеунимжаева – Хюнгжу Ким (Ж.Корея) 9:3
-62 кг: Набира Эсенбаева – Салине Срисомбат (Таиланд) 12:0
-72 кг: Нилуфар Гадоева – Чиа-ХСин Ли (Хитой Таипейи) 10:0
Эртага юнон-рим кураши бўйича беллашувлар старт олади. 2 кун давом этадиган ушбу дастурда жами 10 нафар полвонимиз медаллар учун гиламга чиқишади.
Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.