Валюта курслари 20/11/2024
$1 – 12844.00
UZS – 0.15%
€1 – 13550.42
UZS – -0.01%
₽1 – 128.30
UZS – -0.25%
Қидириш
Молия 19/04/2023 Корхоналарни табиий газдан кўмир ёқилғисига ўтказиш бўйича қўлланма яратилди
Корхоналарни табиий газдан кўмир ёқилғисига ўтказиш бўйича қўлланма яратилди

“Ўзсаноатқурилишбанк” ва “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ҳамкорлигида цемент, ғишт ва оҳак ишлаб чиқарувчи корхоналарни табиий газдан кўмир ёқилғисига ўтказиш бўйича намунавий услубий қўлланма ишлаб чиқилди.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ишлаб чиқариш корхоналарини кўмирга ўтказиш бўйича тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.

250 та корхонани фақат кўмир ёқилғиси учун қурилиш материаллари ишлаб чиқариш йўналишига ўтказиш бўйича мақсадли ишлар йўлга қўйилди.

Цемент, ғишт ва оҳакни табиий газдан кўмирга ўтказиш бўйича намунавий қўлланма бу борадаги ишлардан биридир.

Қўлланмада табиий газдан кўмир ёқилғисига ўтиш давридаги технологик жараёнлар, зарур асбоб-ускуналар ва қурилмалар, модернизация ва реконструкция қилиш босқичлари ҳамда кўмир хом ашёсининг хусусиятлари, уни тўғри танлаш ва ундан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилган.

Кўмир ёқилғисидан фойдаланишда хориж тажрибаси, илғор технологияларни қўллаш, шунингдек, экология, атроф-муҳит ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тавсиялар берилди.

Тижорат банклари томонидан мазкур йўналишда таклиф этилаётган кредитлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Қўлланманинг электрон талқинини “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг расмий веб-сайтлари – uzsm.uz ва “Ўзсаноатқурилишбанк” -sqb.uz дан юклаб олиш мумкин.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг