Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 26/07/2020 Коронавирусга чалинган пойтахтлик бемор вафот этди
Коронавирусга чалинган пойтахтлик бемор вафот этди

 

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 67 ёшли Т.З. (эркак)да жорий йил 4 июль кунидан ҳолсизлик, тана ҳароратининг кўтарилиши, юрак тез уриши ҳамда кўкрак соҳасида оғриқ қўшилишига қарамай уй шароитида даволанган. 11 июль куни ҳансираш, нафас сиқиши, оёқ-қўл совуши пайдо бўлгандан сўнг Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасига олиб келиниб, реанимация бўлимига ётқизилган.

 

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдром, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

 

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

 

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир респиратор дистресс синдром, ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этган.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг