Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 24/07/2020 Коронавирусга чалинган пойтахтлик 73 ёшли бемор вафот этди
Коронавирусга чалинган пойтахтлик 73 ёшли бемор вафот этди

 

Тошкент шаҳри Сергели туманида яшаган 73 ёшли Г.Р. (аёл)да жорий йил 9 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва Зангиота кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

 

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас ва юрак етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

 

Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, бош мияда сурункали қон айланишининг бузилиши, сурункали пиелонефрит, сурункали холецистит каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

 

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

 

Асосий касаллик асоратлари ҳисобига беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг