Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 26/07/2020 Коронавирусга чалинган бухоролик бемор вафот этди
Коронавирусга чалинган бухоролик бемор вафот этди

 

Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида яшаган 57 ёшли З.Э.да (эркак) жорий йил 3 июль куни “COVID-19” инфекцияси тасдиқланган ва вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

 

Унга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас етишмовчилиги, ўпка артериялари тромбоэмболияси асорати билан кечган.

 

Шунингдек, паркинсонизм касаллиги билан ҳам оғриган.Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

 

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир респиратор дистресс синдроми ва ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этган.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг