Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 26/07/2020 Коронавирусга чалинган бекободлик бемор вафот этди
Коронавирусга чалинган бекободлик бемор вафот этди

 

Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида яшаган 50 ёшли З.Р. (эркак)да жорий йил 8 июль кунидан бошлаб тана ҳарорати кўтарилиб, нафас етишмовчилиги, йўтал билан уйида амбулатор шароитида даволаниб юрган. 16 июль куни эса оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

 

“COVID-19” инфекцияси тасдиқлангач, реанимация бўлимига ўтказилган. Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.

 

Хасталик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилиги асорати билан кечган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультациялар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

 

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этган.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг