Валюта курслари 21/02/2025
$1 – 12929.92
UZS – -0.16%
€1 – 13496.25
UZS – -0.07%
₽1 – 146.25
UZS – 2.61%
Қидириш
Технологиялар 19/02/2025 Кореянинг Daejin университети вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Кореянинг Daejin университети вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Рустам Каримжонов Жанубий Кореянинг Daejin университети вице-президенти профессор Квон Ҳо ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида асосий йўналишлар:

ҳамкорликни кенгайтириш – Daejin университети ва Ўзбекистон университетлари ўртасида илмий ва академик алоқаларни ривожлантириш;

Рақамли таълимни ривожлантириш – Ўзбекистонда замонавий рақамли таълим тизимини йўлга қўйиш;

Беғараз маблағларни жалб қилиш – Кореядан грант ва сармояларни жалб қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Учрашувда вазир ўринбосари Рустам Каримжонов Ўзбекистонда амалга оширилаётган рақамли таълим лойиҳалари ҳақида батафсил маълумот берди. Учрашув якунида Daejin университети билан ҳамкорликни бошлаш бўйича келишувга эришилди.

Daejin университети 1992 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирда университетда 7 500 нафарга яқин талаба таҳсил олади. Университет илмий тадқиқотлар ва халқаро ҳамкорлик билан машҳур.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг