Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 16/05/2019 Кореянинг Чоннам миллий университети билан меморандум имзоланди
Koreyaning Chonnam milliy universiteti bilan memorandum imzolandi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида Жанубий Кореянинг ташқи алоқалар бўйича директори Чон Сик Чо (Choon Sik Cho) билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув  аввалида томонлар икки мамлакат ўртасида соҳадаги  ўзаро ҳамкорлик тобора ривожланиб бораётгани ҳақида алоҳида тўхталдилар. Шунингдек, томонлар Жанубий Кореянинг Чоннам миллий университети билан  талабалар алмашинув дастури масалаларини муҳокама қилишди.

Учрашув якунида истиқболдаги ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзолади. Маълумот учун, Чоннам миллий университети 1952 йилда ташкил этилган бўлиб, у жаҳоннинг етакчи университетлари рейтингидан жой олган. Бугунги кунда унда 33 мингдан ортиқ талабалар мавжуд бўлиб, улардан дунёнинг 75 мамлакатидан 2000 нафари, чет эллик талабалар сони бўйича эса 500 дан зиёд ўзбек талабалари турли мутахассисликлар бўйича тахсил олади.  

Чоннам миллий университетида талабаларга иқтисод, солиқ, молиявий йўналишларда махсус дастур асосида таълим берилади.

Манба: ДСҚ Матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг