Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Ўзбекистон 23/03/2018 Кореяликлар лойиҳаси асосида янги қиёфа акс этмоқда
Кореяликлар лойиҳаси асосида янги қиёфа акс этмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Мактабгача таълим вазири А.Шин ва Жанубий Кореянинг New Millennium компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Мазкур компания асосан қурилиш фаолияти билан шуғулланади. Шу боис, ушбу компания вакиллари орасида лойиҳачилар ва қурулиш бўйича етти кишидан иборат мутахассилар ташриф буюришган. Шунингдек, учрашув давомида мактабгача таълим вазирлиги мутахассислари, М.Улуғбек туман хокимияти масъуллари ва “ТошуйжойЛИТИ” акционерлик жамияти вакиллари ҳам иштирок этишди.

Томонлар, жорий йилнинг май ойи якуни билан М.Улуғбек туманидаги №324 мактабгача таълим муассасини Корея лойиҳаси асосида капитал таъмирдан чиқариш юзасидан ўзаро фикр алмашишди.

140 ўрин 6 та гурҳга мўлжалланган мазкур боғча 2010 йилдан буён фаолияти тўхтатилган бўлиб, 2015 йилдан буён эса М.Улуғбек туман ҳалқ таълими бўлимининг маъмурий биноси сифатида фойдаланилган.

Учрашув давомида Кореялик меҳмонлар Ўзбекистонлик мутахасилар билан истиқболдаги режаларни муҳокама қилишиб, МТМ қайта қуриш борасидаги ҳуқуқий асослар юзасидан фикр алмашишди.

Эслатиб ўтамиз мазкур мактабгача таълими муассасаси 2018 йилнинг май ойида мамлакатимизга Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин жанобларининг расмий ташрифи давомида очилиши кутилмоқда.

Вазирлик Ахборот хизмати

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг