Қарорда кўрсатилишича, жорий йилнинг 27-29 апрель кунлари Сеул шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон-Корея бизнес форуми якунларига кўра, республикамиздаги акциядорлик жамиятларининг устав капиталидаги давлат улушини кореялик инвесторларга сотиш ва истиқболли инвестицион лойиҳаларни тайёрлаш бўйича келишувларга эришилди.
Қарорга биноан, 2016-йил давомида кореядаги етакчи компания ва банклар “Ўзтемирйўлконтейнер” (устав капиталидаги 15 фоизини 4,5 млн. АҚШ долларига), “Сарбон нефтегаз” (устав капиталидаги 51 фоизини 3,8 млн. АҚШ долларига), “Узкишлокхужаликмаш-лизинг” (устав капиталидаги 15 фоизини 7,8 млн. АҚШ долларига), “Самаркандский винный комбинат им. Ховренко” (устав капиталидаги 20 фоизини 2,6 млн. АҚШ долларига) ва “Равнақбанк”нинг 15 фоиз акциясини 0,5 млн. АҚШ долларига сотиб олишади.
Агарда юқорида номлари келтирилган компанияларнинг акциялари кўрсатилган муддатда сотиб олинмаса, улар оммавий савдога чиқарилади.