Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 05/05/2023 Контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарлар ҳақида хабар берган шахсларни рағбатлантириш тартиби белгиланди
Контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарлар ҳақида хабар берган шахсларни рағбатлантириш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан 2023 йил 1 июндан бошлаб истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, сертификатланмаган, сақлаш муддати ўтиб кетган, контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарларни ишлаб чиқариш ҳолатлари бўйича мурожаатлар “Soliq hamkor” ахборот тизими орқали қабул қилинади ва кўриб чиқилади. 

Бу қуйидаги тартибда амалга оширилади:

- ахборот тизими орқали келиб тушган мурожаатлар назорат ва бошқа тадбирларни ўтказиш учун асос бўлади;

- мурожаатлар ваколатли органлар томонидан 10 иш кунида мажбурий тартибда кўриб чиқилиб, натижаси бўйича мурожаат йўллаган шахс хабардор қилинади, бундан қонунчиликда белгиланган ҳолатлар мустасно;

- тасдиғини топган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жариманинг 20 фоизи, жиноятлар учун эса БҲМнинг беш бараваригача миқдорда рағбатлантирилади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг