Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 27/08/2018 Кўрсатилган хизматлар ҳажми 78,66 трлн.сўмга тенг бўлди
Кўрсатилган хизматлар ҳажми 78,66 трлн.сўмга тенг бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йил январь-июль ойларида дастлабки маълумотларга кўра кўрсатилган хизматлар ҳажми 78,66 трлн.сўмга тенг бўлди, бу эса 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 33,2 фоизга кўпдир. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати хабар беради.

Кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмида энг катта улуш транспорт хизматлари (30,1 %), савдо хизматлари (27,5 %), молиявий хизматлар (14,0 %), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (6,9 %) ташкил этади.

Таққослаш учун, 2017 йил январь-июль ойларида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматларнинг ўсиш суръати – 107,2 %, молиявий хизматлар - 135,1 %, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари—116,3 %, соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар - 114,6 % ни ташкил этган.

2018 йил январь-июль ойларида иқтисодий фаолият турлари бўйича меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар (36,0 %), молиявий хизматлар (33,2 %), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (16,9 %), соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар (14,7 %) бўйича юқори ўсиш суръатлари қайд этилди.

Автомобиль транспортида кўрсатилган хизматлар таркибида энг катта улуш Тошкент шаҳри (16,7 %), Тошкент (13,7 %) ва Самарқанд (11,8 %) вилоятларига тўғри келади. Энг паст кўрсаткичлар Сирдарё (1,6 %), Жиззах (2,6 %), Навоий (2,8 %) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (3,3 %) қайд этилди.

Молиявий хизматлар бўйича бошқа ҳудудларга нисбатан энг паст ўсиш суръатлари Хоразм (112,9 %), Бухоро (118,8 %), Андижон (125,2 %), Қашқадарё (125,8 %), Фарғона (126,0 %) вилоятларида қайд этилди.

Молия-банк тизимини ислоҳ қилиш бўйича олиб борилаётган изчил чора-тадбирлар иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда.

Молиявий хизматлар ўсиш суръатининг ошиши Сурхондарё (147,4 %), Жиззах (147,3 %), Навоий (141,5 %) вилоятлари ва Тошкент шаҳрида (135,8 %) кузатилди.

Ҳудудлар орасида суғурталаш ва нафақа таъминоти бўйича хизматлардан ташқари, молиявий хизматлар бўйича энг катта улушни Қашқадарё ва Сирдарё (91,3 %), Сурхондарё (91,1 %), Самарқанд (91,0 %) вилоятлари эгаллади.

Энг паст кўрсаткич Бухоро вилоятида (84,8 %) қайд этилди. Молиявий хизматлар умумий ҳажмида суғурталаш ва нафақа таъминоти бўйича хизматлардан ташқари, молиявий хизматларнинг улуши устунликка эга (88,5 %). Суғурталаш ва нафақа таъминоти бўйича хизматлардан ташқари, молиявий хизматлар ичида энг катта қисмини пул-кредит соҳасидаги воситачилик хизматлари (96,6 %) ташкил этади.

Таълим соҳасидаги ислоҳотларни давом эттириш, ўқитиш услубиятига инновацион ёндашувлар таълим соҳасидаги хизматлар ҳажмини 2213,4 млрд. сўмга ошириш имконини берди, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 107,9 % ни ташкил этди.

Ҳудудлар орасида таълим соҳасидаги хизматларнинг умумий ҳажмида таълим соҳасидаги хизматларининг энг юқори улуши Тошкент шаҳри (42,2%), Фарғона (7,9 %), Самарқанд (7,7 %), Андижон (7,0 %) вилоятларида кузатилди. Энг паст кўрсаткичлар Сирдарё (1,6 %), Навоий (2,4 %), Жиззах (2,5 %), Хоразм (2,9 %) вилоятларида қайд этилди.

Яшаш ва овқатланиш хизматлари умумий ҳажмида энг катта улушни озиқовқат ва ичимликлар билан таъминлаш бўйича кўрсатилган хизматлар (83,2 %) устунлик қилади. Яшаш хизматлари улуши 16,8 % ни ташкил этди. Тошкент шаҳридаги ушбу турдаги хизматлар умумий ҳажмида озиқ-овқат ва ичимликлар билан таъминлаш бўйича хизматлари улуши 39,3 % ни ташкил этди.

Тошкент шаҳрининг кўрсатилган бозор хизматлари умумий ҳажмидаги улуши 32,1 % ни ташкил қилади. Шу билан бирга, хизматлар умумий ҳажмида ҳудудлар бўйича энг юқори улушларни Тошкент (7,5 %), Самарқанд (6,7 %), Фарғона (6,2 %) ва Андижон (5,5 %) вилоятлари ташкил этади. Ҳудудлар орасида энг паст улушлар Сирдарё (1,3 %), Жиззах (2,1 %), Навоий (2,6 %), Хоразм (2,9 %) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасига (3,0 %) тўғри келади .

Аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар бўйича энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида – 10194,6 минг сўм қайд этилди. 2017 йил январь-июль ойларига нисбатан ўсиш суръати 11,4 % ни ташкил этди. Аҳоли жон бошига хизмат кўрсатишнинг энг паст кўрсаткичи Сурхондарё вилоятида – 1175,8 минг сўм кузатилди, ўсиш суръати 106,2 % ни ташкил этди. 2018 йил январь-июль ойларида ҳудудлар бўйича аҳоли жон бошига кўрсаткичлар 2018 йил январь-июль ойларида аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар ҳажми 2399,8 минг сўмга тенг бўлди. Ўсиш суръати ўтган йилга нисбатан 106,3 % ни ташкил этди.

Деярли барча ҳудудларда бозор хизматлари ҳажмининг ортишига, кўрсатилаётган хизматлар таркибида молиявий хизматлар, савдо хизматлари, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари каби хизматлар улушининг ошиши, ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Ҳудудлар орасида энг катта улуш Тошкент шаҳрида молиявий хизматлар (55,9 %), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (49,4 %) да қайд этилди. Бироқ савдо хизматлари фақат 32,1 % ни ташкил қилади. Тошкент вилоятида савдо хизматлари (9,0 %), молиявий хизматлар (5,7 %), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари бўйича бу кўрсаткич кичик - 2,8 % кузатилди.

Бугунги кунда хизмат кўрсатиш соҳасида 205,8 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда. Хизмат кўрсатиш соҳасидаги корхоналар ва ташкилотларнинг жами корхона ва ташкилотлар сонидаги улуши 66,5% ни ташкил этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг