Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 10/06/2020 Кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди
Кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди

2020 йил 9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Шерзод Aсадов Туркия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Меҳмет Сурейя Эр билан видеоконференцалоқа шаклида музокаралар ўтказди.

Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион ва бошқа соҳалардаги кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Туркия томони CОВИД-19 тарқалиши ва Сардоба сув омборидаги фавқулодда вазиятнинг салбий оқибатларига билан курашда Ўзбекистонга кўрсатаётган амалий ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.

Тошкентда бўлиб ўтадиган олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи мажлисига тайёргарлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, тадбир кун тартибини тезкор равишда келишиш ва Стратегик режалаштириш гуруҳи ва вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлар шаклидаги музокараларнинг навбатдаги раундларини ўтказиш зарурлиги қайд етилди.

Шунингдек, жорий йилга режалаштирилган бошқа қўшма тадбирларнинг жадвали ва кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг