Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 18/10/2018 «КНАУФ ГИПС БУХОРО» МЧЖ ЧЭК заводига экологик медиа-тур
«КНАУФ ГИПС БУХОРО» МЧЖ ЧЭК заводига экологик медиа-тур
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йил 12 октябрь куни КНАУФ компаниясининг заводига медиа-тур уюштирилди, ушбу тадбир давомида журналистлар компания томонидан 2018 йил сентябрь ойида ўтказилган экологик акция билан танишдилар. «КНАУФ ГИПС БУХОРО» заводига олиб борувчи йўл бўйлаб чўлга ташланадиган чиқинди миқдорини камайтирувчи функционал чиқинди контейнерлари ўрнатилган.

Контейнерлар дизайни шу ернинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бажарилган. Конструкциялар бетон пойдеворга мустаҳкам маҳкамланган бўлиб, бу уларнинг максимал турғунлигини таъминлайди. Чиқиндини контейнерга автомобилдан тушмасдан туриб ташлаш мумкин. Контейнерларнинг ичидаги чиқиндиларни фақат хизматлари КНАУФ компанияси томонидан тўланадиган чиқиндиларни олиб чиқиш билан шуғулланувчи хизматгина олиши мумкин. Ҳар бир контейнер чиқиндилар ажратилган ҳолда, яъни маиший чиқинди алоҳида, пластик ва шиша алоҳида ҳамда макулатура алоҳида ташланадиган учта ёрқин рангдаги бўлмадан иборат. Кўк рангли бўлма макулатура, тоза қоғоз (картон, газета, журнал, дафтар, откриткалар) учун мўлжалланган. Яшил рангли бўлма пластик ва шишаларни утилизация қилиш учун мўлжалланган. Зарғалдоқ рангли бўлма маиший чиқиндилар ва қайта ишланмайдиган бошқа чиқиндилар учун мўлжалланган.

Замонавий технологиялар туфайли КНАУФ корхонаси ушбу ҳудуднинг экологик ҳолатига зарар етказмайди. КНАУФ компанияси ҳар йили заводга туташ ҳудудда маҳаллий иқлимга мослаштирилган дарахтларни экади. Контейнерларни ўрнатиш атроф-муҳитни асрашни кўзда тутувчи яна бир муҳим ва керакли лойиҳага айланди. Контейнерларнинг конструкцияси ҳайдовчиларга чиқиндини автомобилдан тушмасдан туриб ташлаш имконини беради.

«КНАУФ компаниясининг ташаббусини умумий келажагимизга лоқайд бўлмаган масъул хизматлар ва ишбилармонлар давом эттиришига умид қиламиз», — дейди КНАУФ компаниясининг Ўзбекистондаги корхоналари бош директори Дмитрий Дерипалко.

Контейнерлар таркибини олиб чиқиш ишлари “Махсустранс” компанияси томонидан амалга оширилади.

Медиа-тур доирасида журналистлар «КНАУФ ГИПС БУХОРО» МЧЖ заводининг 2018 йил май ойида очилган янги ишлаб чиқариш қисми билан танишдилар, шунингдек ишлаб чиқариш учун хомашё қазиб олинадиган Мамажургата конида бўлишди. Бундан ташқари улар КНАУФ компанияси кўп йиллардан буён қурилиш материаллари ва ем-хашак харид қилиш учун молиявий маблағлар билан ёрдам кўрсатиб келаётган “Жайрон” экомарказига ҳам ташриф буюришди. Марказ мутахассисларининг фикрича, экомарказ ёнига ўрнатилган контейнерлар атроф-муҳит ҳолатини ёмонлаштирувчи ҳамда кўп ҳолларда ҳайвонларнинг касалланиши, жароҳатланиши ва нобуд бўлишига сабабчи бўлаётган чиқиндилар миқдорининг камайишига олиб келади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг