Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 04/04/2019 Кимё саноатида 31 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади
Kimyo sanoatida 31 ta investitsiya loyihasi amalga oshiriladi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан 2019-2030 йилларда кимё саноатини ривожлантириш дастури тасдиқланди.

Дастурнинг қиймати 1 миллиард АҚШ долларига тенг, шу жумладан, 1,7 миллиард АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобига 31 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш назарда тутилган.

Шунингдек дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:

азотли, фосфорли, калийли ва мураккаб минерал ўғитлар ишлаб чиқаришни модернизация қилиш;

полимер маҳсулотлари, полиэтилентерефталат (ПЭТ), поливинилхлорид (ПВХ), синтетик каучук, полистирол, полиуретан, полиол, акрилонитрил-бутадиен-стирол (АБС) пластик, полиакрилонитрил (ПАН) маҳсулотларини чиқариш бўйича янги ишлаб чиқаришларни барпо этиш;

кимёвий маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқариш кластерларини ташкил этиш.

Хўжалик жамиятлари устав капиталидаги давлат ва “Ўзкимёсаноат” АЖ улушлари қуйидаги тартибда сотилади:

инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан потенциал инвесторлар билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш йўли билан:

“Самарқандкимё” АЖ устав капиталидаги 60,35 фоиз давлат акциялари ва “Ўзкимёсаноат” АЖнинг 39,65 фоиз акциялари“ноль” харид қийматида;

“Қўнғирот сода заводи” МЧЖ устав фондидаги “Ўзкимёсаноат” АЖнинг 51 фоиз улуши бозор қийматида;

“Қўқон суперфосфат заводи” АЖ устав капиталидаги 70,54 фоиз давлат акциялари ва “Ўзкимёсаноат” АЖнинг 25 фоиз акциялари – “Индорама” (Сингапур) компаниясига 4,3 миллион АҚШ долларига;

“Фарғонаазот” АЖ устав капиталидаги 48,05 фоиз давлат акциялари ва “Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2,95 фоиз акциялари танлов савдоларида бозор қийматида;

“Электркимёзавод” ҚК АЖ устав капиталидаги “Ўзкимёсаноат” АЖнинг 26,14 фоиз акцияларини – очиқ савдоларда бозор қийматида;

“Жиззах пластмасса” АЖ устав капиталидаги 25 фоизгачаакциялар – дастлабки босқичда бирламчи оммавий таклифни (IPO) ўтказиш асосида;

“Деҳқонобод калий заводи” МЧЖни акциядорлик жамиятига ўзгартириб жамиятнинг устав капиталидаги 51 фоиз акциялари бозор қийматида;

“Биринчи резинотехника заводи” МЧЖни акциядорлик жамиятига ўзгартириб жамиятнинг устав капиталининг 51 фоизигача бўлган акциялари бозор қийматида.

Манба:  Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали.    

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг