Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиб берилаётганлиги натижасида 2016-йилнинг январь-сентябрь ойларида уларнинг саноат маҳсулоти умумий ҳажмидаги улуши 43,8 фоизни (2015 йилнинг январь-сентябрь ойларида - 38,7 фоиз), чакана савдо айланмасида - 89,9 фоизни (87,3 фоиз), хизматлар соҳасида - 60,0 фоизни (57,6 фоиз), юк ташиш ҳажмида - 53,8 фоизни (51,6 фоиз), йўловчи ташиш ҳажмида - 90,7 фоизни (88,0 фоиз) ва бандликда - 77,8 фоизни (77,5 фоиз) ташкил этди.
2016-йилнинг январ-сентябрь ойларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан иқтисодиётга 13257,9 млрд.сўмлик инвестициялар киритилди. Бу республика бўйича жами киритилган инвестициялар ҳажмининг 38,3 фоизини ташкил этади. Шунингдек, улар томонидан 15674,7 млрд.сўмлик қурилиш ишлари бажарилди (жами қурилиш ишлари ҳажмининг 70,0 фоизи) ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21,1 фоизга ўсди.