Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон Ҳукумати томонидан электротехника, машинасозлик, қурилиш-пудрат ташкилотлари, медицина хизматларини кўрсатиш соҳаларида фаолият юритаётган кичик бизнес корхоналари учун янги рағбатлантирувчи асослар яратилади.
Шу борада бундай корхоналарда мавжуд имтиёзлардан фойдаланиш учун ходимларнинг йиллик сонини 120 тадан 240 кишигача оширишга имкон берадиган Ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади. Бунинг натижасида ушбу тармоқларда жами 15 мингга яқин янги иш ўринлари ташкил қилинади, йиллик 1 трлн. 600 млрд. сўмдан ортиқ қўшимча маҳсулотлар ишлаб чиқарилади ва хизматлар кўрсатилади.