Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Иқтисод 16/08/2022 Кичик ГЭСлар қуришдаги зарурий гидроагрегатлар «Made in Uzbekistan» миллий бренди асосида ишлаб чиқарилади
Кичик ГЭСлар қуришдаги зарурий гидроагрегатлар «Made in Uzbekistan» миллий бренди асосида ишлаб чиқарилади

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ раҳбарияти, Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси ҳамда «MACLEC technical project laboratory pvt. LTD» компанияси (Ҳиндистон) раҳбарлари билан гидроэнергетика соҳасида янги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш борасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди. 

Даставвал, Жамият Бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов Ҳиндистон Республикаси мамлакат мустақиллигининг 75 йиллиги байрам тантанаси билан учрашув аъзоларини самимий муборакбод этди. Сўнгра, мамлакатимизда гидроэнергетика соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар хусусида тўхталиб ўтди.

Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Маниш Прабхат Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларига юқори баҳо берди. Шу билан бирга, икки мамлакат компаниялари ўртасида гидроэнергетика соҳасидаги ҳамкорликнинг давомли бўлишига ишонч билдирди.

Бу борада, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги «Гидроэнергетикани янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-44-сон Қарорига мувофиқ, хусусий сектор вакилларига яъни тадбиркорлар томонидан жойларда микро ва кичик ГЭСларни қуриш, экологик жиҳатдан тоза электр энергиясини ишлаб чиқариш учун кенг имкониятлар ҳамда зарурий шароитлар яратилмоқда.

Жумладан, Жамият мутахассислари томонидан янги лойиҳа майдонлари аниқланмоқда, тадбиркорларга лойиҳанинг бизнес-режасини ишлаб чиқишда, оптимал техник ечимларни танлашда, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда ва тавсиялар берилмоқда.

Мазкур импорт ҳажмларини қисқартириш, тадбиркорларга қулайликлар яратиш ва келажакда ўзбек бренди остида гидроагрегатлар ишлаб чиқариб экспортни йўлга қўйиш мақсадида Европа, Хитой ва бошқа чет эл мамлакатлари компаниялари билан музокаралар олиб борилмоқда.

Бугунги кунгача микро ва кичик ГЭС лойиҳалари учун гидроагрегатлар чет эл мамлакатларидан импорт қилиниб олиб келинарди. Эндиликда кичик ва микро ГЭСлар учун гидроагрегатлар «Made in O`zbekistan» миллий бренди асосида мамлакатимизда ишлаб чиқарилади. 

Хусусий сектор вакиллари иштирокини кенгайтириш, инновацион лойиҳалар асосида локализация ва маҳаллийлаштириш дастури доирасида импорт ўрнини босувчи кичик ГЭСлар учун саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ҳамда Ҳиндистоннинг «MACLEC technical project laboratory pvt. LTD» компанияси билан ўзаро англашув Меморандуми имзоланди.

Мазкур Меморандум Ҳиндистон Республикаси мамлакат мустақиллигининг 75 йиллиги байрам тантанасида икки йирик компаниялар ўртасида гидроэнергетика соҳасида амалга оширилган йирик лойиҳа бўлди. 

Мазкур гидроагрегатлар «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг тизим ташкилоти ҳисобланган «Сувсаноатмаш» заводи ҳамда Ҳиндистоннинг «MACLEC technical project laboratory pvt. LTD» компаниялари ҳамкорлигида ишлаб чиқарилади. 

Айтиш лозимки, гидроэнергетика соҳасининг тараққиёти мамлакатимизда электр энергияси ишлаб чиқариш қувватларини ошириш билан бирга, янги ГЭСлар қурилаётган, модернизация қилинаётган гидротехник иншоотлар жойлашган ҳудудлар аҳолиси турмуш фаровонлигининг ошишига, ишлаб чиқариш субъектларининг электр қувватлари билан таъминланишига, том маънода, юртимиз иқтисодиётининг янада тараққий этишига муҳим замин яратади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг